Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

оралиғидаги ўлкаларни, яъни Ироқ жанубини Нажд ўлкаси билан бирлаштириб, унга Мансур бошони амир қилиш ва Асир вилоятини Яман билан бирлаштириб, унга Алий ибн Обидни амир қилиш ҳақида режа тузилган». Бу ҳаракатларга фақат инглизлар эмас, балки французлар ҳам катта аҳамият беришди. 1882 йили Байрутдаги французлардан бири ёзган мактуб Франция қай даражада аҳамият берганини кўрсатади: «Истиқлол руҳи ҳамма ёқни қамраб олган. Байрутда турган пайтимда мен мусулмон ёшларнинг мактаб ва шифохоналар қуриш, мамлакатни уйғотиш учун ҳаракат қиладиган жамиятлар ташкил қилишга қизиқишлари нақадар катталигини кўрдим. Бу ҳаракат тоифачиликнинг ҳар қандай таъсирларидан узоқлиги - унинг эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатидир. Зеро, бу ҳаракат ўз аъзолари сафига насронийларни ҳам қабул қилишни ва миллий озодлик ишларида уларнинг ёрдамига суянишни мақсад қилган». Бошқа бир француз Бағдоддан қуйидагиларни ёзган: «Ҳамма жойда «туркларни ёмон кўриш» туйғусига дуч келиш мумкин. Аммо бу зулмни улоқтириб ташлаш учун муштарак ҳаракат қилиш фикри ҳали шаклланиш даврида турибди. Яқинда пайдо бўлган араб мустақиллиги ҳаракати шарпалари узоқ уфқда кўринмоқда. Шу кунгача мустақил бўлмаган бу халқ тез кунларда Ислом оламидаги ўзининг табиий ўрнини ҳамда бу оламнинг келажагини белгилашда қатнашишни талаб қилиб чиқади». Дин ва илм номи билан миссионерлик ҳужумларига фақат инглизлар. французлар ва америкаликлар эмас, балки бошқа ғайриисломий давлатлар ҳам катта аҳамият беришди. Россия императорлиги ҳам миссионерлар жўнатди. Шом ўлкаларига Пруссия (Германия)дан роҳибалардан ташкил топган миссионерлар келишди. Турли давлатлардан келган барча миссионерлар ўзаро ҳамжиҳатлик билан иш олиб боришди. Миссионерлик ташрифлари билан ғарбликларнинг делегациялари ўртасида давлатлараро манфаатлар эътиборида сиёсий дастурларига нисбатан қарашларида қарама-қаршилик бўлса ҳам, бироқ умумий мақсадда ҳамжиҳат эдилар. Мақсад эса, христиан динига даъват қилиш, Шарқда ғарбликлар сақофатини ёйиш, мусулмонларда динларига нисбатан шубҳа уйғотишдан то уларни ўз динларидан нафратланадиган, ўз тарихларини оёқ ости қиладиган ҳамда Ғарбни ва унинг ҳазоратини улуғлайдиган қилишдан иборат эди. Шу ишлар билан бирга миссионерлар ва барча европаликлар Исломга ва мусулмонларга қаттиқ адоват ва нафрат билан қарашар, мусулмонларни «қолоқ барбар»лар деб ҳисоблашар эди. Шундай қилиб, ғарбликлар Исломий оламда олиб борган фаолиятлари натижасида, кўриб турганимиздек, куфр ва мустамлакачиликни юртларимизда ўрнатишга эришди.

 

137-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203